Тадқиқотнинг мақсади. Зулфия бадиий олами ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида яхлит, тизимли тадқиқот яратиш ҳисобланади. Шоира шеърларининг таҳлили орқали ижодкор олами, бадиий асар дунёси ва лирик қаҳрамон табиати, лирик характер шаклланишига замин яратадиган манбаларнинг роли каби қатор масалаларни тадқиқ этишдан иборат.