Республикамизда қишлоқ хўжалик экинлари ва ўсимликларининг сувга бўкафолатланган миқдорда етказиб берилишини таъминлаш учун насос станцияларини қайта қуриш ва реконструкция қилиш, гидромеханик жиҳозларни ва технологияларни такомиллаштириш йўли билан ишончли ишлашини йўлга қўйиш бўйича кенг миқиёсдаги ишлар амалга оширилмоқда. 2017–20121 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «..энерия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш» муаммолари алоҳида таъкидлаб ўтилган. Юқорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда, жумладан сўғориш тизими насос станцияларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш, гидромеханик жиҳозларнинг конструкцияларини такомиллаштириш, улардан самарали фойдаланиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни бажариш муҳим аҳамият касб этади.