Тадқиқотнинг мақсади бошланғич ашёни танлаш ва ўрганиш, уни дурагайлашга жалб этиш, унинг асосида анъанавий селекцияда биокимё ва фитопатологиянинг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда асосий морфохўжалик белгиларининг юқори кўрсаткичлари мажмуига эга ҳамда V.dahliaе Klebhan ва Fusarium авлоди замбуруғларига чидамли бўлган ғўзанинг G.hirsutum турига мансуб дурагай ва селекцион ашёларини яратишдан иборат