Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида сўнгги йилларда трансформация ва деривациянинг ўзига хос жиҳатлари, тилнинг турли сатҳларида юзага чиқиш имкониятлари кўплаб тилшунос олимларнинг тадқиқотларида кўриб чиқилган бўлса-да, мазкур соҳага оид жуда кўп масалалар ҳанузгача ўз ечимини топгани йўқ.