Тадқиқотнинг мақсади саҳро минтақасида воҳа тупроқлари шаклланишининг илмий асосларини ишлаб чиқиш, тупроқ элементар жараёнларининг тупроқ унумдорлиги ва экологик ҳолатини белгилашдаги ролини аниқлаш ҳамда ҳозирги шароитда тупроқлардан самарали фойдаланиш ва муҳофазалашга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.