Миллий истиқлол йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли туб ислоҳотларнинг пировард мақсади, шубҳасиз, ёш авлоднинг шахс бўлиб камол топиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат. Президентимиз ҳам кўплаб асарлари, маърўза, нутқларида ва интервьюларида “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган ҳамда таълим олувчиларнинг ўқув фаолиятини мазмуний ва услубий жиҳатдан такомиллаштиришга ҳаратилган амалий чора-тадбирларнинг муҳим педагогик натижаси мустақил ижодий фикрлаш қобилияти юқори авлодни вояга етказиш эканлигини таъкидлаб ўтганлар.