Ўзбекистон тарихини, миллий маданий меросни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиши тарих фани олдига катта вазифалар юкламоқда . Тарихий географик жиҳатдан Марказий Осиёнинг “юраги” ҳисобланган Ўзбекистоннинг ҳаққоний тарихини яратиш муҳим ижтимоий ва сиёсий аҳамиятга эга масаладир. Бугунги тарихий тадқиқотларда, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим натижаларни қўлга киритишда тарихий географик йўналишдаги изланишлар муҳим аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.