Азиз болалар! Бу китоб сизларга тикиш соҳасида ўқув программаси- дагидан кўра чуқурроқ билим беришга мўлжалланган. Бу ҳунар энг қадимий ва энг зарур ҳунарлардан бири бўлиб,ҳар қандай қўл ҳунари сингари бу ҳунарда ҳам ҳамма вақт ўз ишининг чинакам санъаткорлари, машҳур усталари бўлган. Ҳозирги вақтда кийим тикиш — бу одамнинг турмуш эҳтиёжларига ҳам, бадиий талабларига ҳам хизмат қилиши керак бўлган қудратли индустрия тармоғидир.