Реал сектор корхоналарининг самарали ва барқарор ривожланишининг зарур шарти уларни етарлича инвестициялашдир. Иқтисодиёт сиёсатининг муҳим вазифаси эса корхоналарни инвестициялаш даражасини ошириш учун қулай шароит яратишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек,” Иккинчидан, иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти бўлган фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттирамиз.