Кишилик жамиятининг ривожланиши энг аввало, келажак авлоднинг ким бўлиб этишиши, уларнинг билим савияси, маданияти ва маънавиятига боғлиқдир. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин ёш авлоднинг таълим-тарбия жараёнига катта эътибор қаратилмоқда. Республикамизда таълим-тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, юксак маънавиятли шахслар тарбиялаш, юрт келажагини ўйлайдиган ўз Ватани ва халқига содиқ, ватанпарвар, ижтимоий бурч ва ифтихор туйғусига эга инсонларни тарбиялаш ҳозирги кунда давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган.