Ушбу мақолада ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги муаммолари, уни баҳолашнинг асосий усуллари муҳокама қилинади. Инвестицион жозибадорликни баҳолашни кўплаб мавжуд усуллари уларнинг этарли даражада ишламаслиги билан фарқланади. Минтақадаги инвестицион жозибадорликни баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини шакллантириш ҳудудлардаги инвестиция жараёнларини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли ва самарали бошқарув қарорлари ҳамда ҳаракатларини ишлаб чиқиш учун зарур ҳисобланади. Калит сўзлар: минтақа, инвестицион жозибадорлик, баҳолаш усуллари, капитал қўйилмалар, кўрсаткичлар ва инвестициялар.