Табиат ёдгорлигида тарқалган умуртқасиз ҳамда умуртқали ҳайвонлар асосий турларининг биоэкологияси, трофик алоқалари, ҳўжалик аҳамиятини атрофлича ўрганиш орқали табиат ёдгорлиги фаунаси биохилма-хиллигини баҳолаш ва бошқаришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Ушбу диссертация ишида Марказий Фарғона экотуризм мажмуасини ташкил этиш бўйича тавсия этилаётган инновацион лойиҳа, илмий-назарий ва иқтисодий-ижтимоий нуқтаи назардан асосланган, давр талабига мос бўлган муҳофаза чора-тадбирларини яратиш имкониятлари тўғрисида асосли фиклар баён этилган.