Фарғонанинг ўсимлик ва ҳайвонот олами ўзига хос ва хилма хилдир. Фарғона фаунасида умуртқали ҳайвонлар алоҳида ўрин эгаллайди. Кўпчилик умуртқали ҳайвонлар, айниқса, қушлар ҳар хил зараркунандаларни қириб, боғ ва экинзорларга катта фойда келтиради. Айрим қушлар ва балиқлар ов аҳамиятига ҳам эга.