"Чизмачилик" ўқув фани олий техника ўқув юртларида хар бир йўналиш-ихтисослик бўйича бакалавр малакавий даражасини олувчи талабалар техникавий ғояларни чизмалар ёрдамида баён қила билиш, шунингдек, машинасозлик объектлари ва техникавий буюмларнинг ишлаш принципларини уларнинг чизмалари асосида ўқиб тушуниш билан боғлик назарий хамда амалий билимлар беради.