Ушбу дарсликда “Ўзбекистон Республикасида юридик хизмат” фани тизимли ва тўлиқ тарзда ёритилган.
Муаллиф дарсликда билишнинг тарихий-ҳуқуқий ва диалектик услубларидан фойдаланиб, юридик хизмат ҳақидаги қонунчиликнинг ривожланиши, унинг тизими ва тузилиши, ҳуқуқий ҳолати, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юридик хизматнинг асосий йўналишлари ва бошқа бир қатор мавзуларни батафсил очиб берган. Дарсликда мустақиллик даврида ташкил топган айрим давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг хусусиятлари ва фаолият йўналишлари таҳлил қилинган. Шунингдек дарсликда ҳар бир органнинг юридик хизмати фаолиятини ифода қилишда ушбу органнинг низомидан амалий мисоллар келтириб ўтилган.
Дарслик уни самарали ўзлаштиришга имкон бериш мақсадида оддий ва равон тилда баён қилинган.
Дарслик олий юридик ўқув юртларининг талабаларига мўлжалланган, шунингдек ундан магистрантлар, аспирантлар, юридик хизмат ходимлари ва адлия органлари мутахассислари фойдаланишлари мумкин