Ушбу маъруза матнида инвестиция лойихаларини молиявий-иқтисодий бахолашнинг услубий асослари ва усуллари, лойихаларнинг мохияти ва уларни тайёрлаш, лойиха тахлили концепцияси ва лойихаларни тахлил қилишнинг турли жихатлари ёритилган; лойихаларни техник, институционал, ижтимоий, экологик, молиявий ва иқтисодий тахлил қилиш масалалари алохида-алохида мавзуларда берилган; шунингдек лойихаларнинг таваккал хавфини бахолаш мавзуси ўрин олган. Қўлланма иқтисодиѐт йўналишида таълим олинаѐтган талабаларга мўлжалланган. Ундан лойихаларни тузиш ва тахлил қилиш билан шуғулланувчилар хам фойдаланишлари мумкин.