Ушбу маърузалар матнида ҳозирги замон физикавий кимё фанининг объекти ва предмети, асосий тушунчалари ҳамда айрим қонуниятлари тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек, унда физикавий кимё соҳасидаги янгиликлар, физика ва кимё фанларининг алоқадорлиги ҳақидаги қисқача маълумотлар берилган.