Мусиқа маданиятини шаклланиши. Ўзбек халқининг мусиқа маданияти жуда узок тарихга эга. Тарихий тараққиёт давомида халқ мумтоз мусиқаси, анъанавий касбий мусиқа, халқ бастакорлик йўллари, шунингдек, фольклор - хаваскорлик мусиқий мероси сингари шаклан ва услубан бир-бирига яқин ижрочилик кўринишлари бир-бирини тўлдириб келди. Ушбу мусикий меросимиз бугунги кунимизда хам маънавий маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлмокда.