Мазкур ўқув қўлланма Наманган давлат университети Физика кафедраси 5A140202-физика (йўналишлар бўйича) магистратура талабалари учун танлов фани сифатида ўтиладиган Сирт физикаси фани бўйича маърузалар асосида ёзилган.
Яримўтказгичлар сирти хоссаларини ўрганиш физик кимёнинг баъзи масалаларини, муаммоларини хал қилишда ҳам фавқулодда зарур.
Сиртнинг ҳолати қуёш энергиясидан фойдаланишга мўжалланган асбоблар ва қурилмалар ишида алохида аҳамиятга эга. Умуман айтганда, сиртий ҳолатлар яримўтказгичли диодлар, транзисторлар ишлашида муҳим омиллардир.
Ташқи таъсирдан асбобларни ҳимоя қилиш учун уларнинг сиртини атрофидаги муҳитдан ажратиш (сақлаш) муаммоси ҳам энг зарур амалий вазифалардандир.
Ҳозирги замонда кристалларнинг атомар тоза сиртини ҳосил қилиш мумкин бўлди, бундай ҳолатни назорат қилиш усуллари ҳам ишлаб чиқилган.
Яримўтказгичлар сирти физикасини ўрганишда кўп ижобий натижаларга эришилди, аммо, бу сохада тадқиқотлар давом этмоқда, чунки техника ва технологиянинг ривожи, яримўтказгичлар электроникасининг тез ўсиши янгидан-янги масалаларни майдонга чиқармоқда.
Ўқув қўлланма 5А140202-Физика (йўналишлар бўйича) мутахассислиги магистрлари учун мўлжалланган бўлиб,ундан физика йўналиши талабалари ва физика ўқийдиган нофизик йўналишлар ҳам фойдаланиши мумкин.