Ушбу дарслик икки қисмдан иборат бўлиб, дарсликнинг биринчи қисмида турар-жой бинолари лойиҳалашнинг умумий қоидалари, архитектура билан узвий боғланиш жараёни кўрсатиб берилган. Турар-жой биноларининг типологияси, уларнинг умумий муаммолари, `уй-жой қуриш масалалари, уйжойларнинг турлари (классификацияси), хонадон ва унинг таркиби ҳамда функционал-технологик боғлиқлиги ёритилган бўлиб, бунда жамият тарақиёти, иқлим шароити, аҳолининг демографияси, функционал жойлашиш вазифаси, ечими, ташқи кўринишига таъсири кўрсатилиб ва уларни асослаб берилган