Ушбу дарсликда сув ресурслари, сув хўжалиги ва унинг тармоқлари, гидротехника иншоотлари ҳақида умумий маълумотлар, уларнинг заминлари ва ишлаш шароитлари, гидротехника иншоотларининг заминлари ва қирғоққа туташган қисмларидаги фильтрация, димловчи гидротехника иншоотларини турғунликка ва мустаҳкамликка ҳисоблашнинг умумий масалалари, каналлар ва улардаги гидротехника иншоотлари, гидротехника иншоотларининг механик жиҳозлари, ўзанларни ростлаш, дарёдан сув олиш иншоотлари тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.