Жануби-ғарбий Осиё мамлакатларининг асосий ундирувчи саноат тармоғи, шубҳасиз нефт қазиб чиқариш ва уни қайта ишлашдир. Форс қўлтиғи мамлакатларида маскур саноатнинг нақадар катта аҳамиятга эгалигини қуйидаги кўрсаткичлар ҳам билдиради: агар жаҳонда бир йилда ҳар бир аҳоли жон бошига 5 т дан нефт қазиб чиқарилаётган бўлса, бу мамлакатларда ушбу кўрсаткич 3.3 минг т дан кўпроқни ташкил этмоқда.