Бадиий адабиётни мазмун-моҳиятига кўра рамзий маънода гулзорга, уммонга қиёслашади. Гулзор турфа гуллардан, уммон эса дарё ва ирмоқлардан ташкил топгани каби бадиий адабиёт ҳам турли жанрларга мансуб асарлардан юзага келади. Жумладан, бадиий адабиётнинг муҳим қисмини болалар адабиёти ташкил этади.