Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида тилнинг ижтимоий-маданий аҳамияти, унинг жамият тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган хусусиятларининг илмий талқини татбиқий лингвистика, компьютер лингвистикаси, корпус лингвистикаси, когнитив тилшунослик, лингвомаданиятшунослик каби парадигмаларнинг вужудга келиши замирида янада мукаммаллашди.