Ҳозирги даврда электроника ўзининг мазмуни ва ҳаётимизга жадал кириб келиши, фаровонлик ва ижтимоий – иқтисодий масалаларни ҳал этиши билан иқтисодни кескин ўзгартириб юборди. Электроника асосларини, вакуумли лампалар ва ярим ўтказгичли қурилмалар ташкил қилади, бу қурилмалардан кенг фойдаланилмоқда. Ҳар йили ярим ўтказгичларнинг ҳозиргача номаълум бўлган физик - кимёвий хоссалари аниқланмоқда, улардан янги янги электрон асбоблар тайёрланмоқда. Шу туфайли электроникада бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Электроника кирмаган бирор соҳа йўқ, ярим ўтказгичлар асосида қурилган электрон асбоблар эндиликда ишлаб чиқариш жараёнларни автоматик бошқарув тизимига, транспорт ва алоқа тизимига, электр энергия ишлаб чиқариш тизимига, радио – телевиденияни ривожланишида, маиший хизмат ва кундалик хаётимизда беқиёс ўз таъсирини кўрсатмоқда ва кириб келмоқда.
Электроника қишлоқ ҳўжалигида, температурани аниқ ўлчашда, тўпроқнинг намлигини аниқлашда, ўсимлик ва ҳайвонларнинг энг муҳим хусусиятларини баҳолашда, зотдор чорва молларини генетикасини юзага келишга сабаб бўлмоқда. Электр энергия таъминотида, занжир параметрларни автоматик ростлаб туришга, занжирдаги носозликларни аниқлашда, юкламаларни назорат қилиб туришга;
Маиший хизмат соҳасида, уй – рўзғор электрон асбоблар инсон манфаати учун хизмат қилмоқда.
Ярим ўтказгичлардан тайёрланган фотоэлементлар (қуёш батареялари) қуёшдан келаётган ёруғлик энергиясини бевосита электр энергиясига айлантириб беришга имкон туғдирган бўлса, термоэлементлар (термогенераторлар) иссиқлик энергияси ҳисобига электр энергия олишга ёрдам бермоқда. Ишлаб чиқарилаётган қуёш батареяларининг фойдали иш коэффициенти η=25% , термогенераторларнинг ФИК η=16% дир.
Яқин ўтмишда XX асрнинг 1980-1990 йилларида электроника соҳасида энг муҳим давр ҳисобланади. Электрониканинг ярим ўтказгичлар даври гуркираб ривожланди, радио ва ярим ўтказгичлар техникасининг пайдо бўлиши, телевидениянинг янги авлоди кашф этилиши, автоматика ва телемеханиканинг тараққий этиши, микропроцессорларни ва микроэлектрониканинг мисли курилмаган даражада ўсиши, интеграл чизмаларнинг электробио энергетиканинг кашф этилиши ўсиши билан чамбарчас боғлиқдир. Электроника хаётимизни яхши томонга бурилишга хизмати биқиёсдир.