Мавзунинг долзарблиги. Қизилмия Амударёнинг қуйи худудларида кенг тарқалган, илдиз–хомашёси экспорт боп қимматли ўсимликлардан бири бўлиб ҳисобланади. Унинг илдизидан олинган кимёвий моддалар озиқ-овқат, кимё, рангли металлургия ва бошқа саноат соҳаларида ишлатилади. Минтақада бу ўсимликнинг илдиз-хомашёсини йиғиш ва уларни чет давлатларга экспорт қилиш ишлари ўтган асрнинг 50-йилларида бошланган.