Дунё миқёсида саноат сув таъминоти муаммолари, қурилмаларни эксплуатацион муддатларини камайтирувчи коррозия, энергетик ва сув ресурсларини сарфини 28-32% гача ортишига сабаб бўлувчи минерал тузлар тўпланиши ҳамда сув ўтларининг ўсиши билан боғлиқлигини кўрсатади. Бу муаммоларнинг ҳал қилиш учун бугунги кунда ингибиторлар сифатида органофосфонатлар ва улар асосидаги композициялардан фойдаланиб, оз концентрацияларда (1-10 г/м3) ҳам сув таъминотидаги аномал ходисларни олдини олишидир, шу сабабли уларнинг фаол ва универсал турларини ишлаб чиқишга эътибор қаратилмоқда.