Бугунги кунда саноатни жадал ривожлантириш, экологик муаммоларни ҳал этиш, рақобатбардош ва экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш тобора долзарб масалага айланиб бормоқда. Охирги йиллар давомида янги ишланмалар орқали инновацион ёндашув асосида саноатга зарур бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ошмоқда. Бу технологияларда кимёвий фаол моддалар қўллаш орқали оқава сувларни тозалаш учун катионит ва анионитларни яратиш, уларнинг физик-кимёвий, адсорбцион хоссаларини янада яхшилаш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.