Дунёда озиқ-овқат саноатининг барча сохаларида совитгичларнинг кенг қўлланилиши, ишлаб чиқариш ритмиклигини, асосий фондлардан оқилона фойдаланилишини, озуқа махсулотларининг сифатини сақлаб қолинишини таъминлайди. Аммо ушбу совитгичларда ишлатиладиган фреон-12 совитиш агентлари озон қатламини емирувчи модда ҳисобланади. Озон қатламини мунтазам емириб борилиши турли иқлим ўзгаришларига олиб келади. Шу сабабли экологик зарарли бўлган озонга хавфли фреон-12 совитувчи агентини бошқа безарар реагентга ўзгартириш муҳум аҳамиятга эгадир.