Ҳозирги кунда дунё бўйича оловбардош материаллар кимё, металлургия, машинасозлик, самолётсозлик, космонавтика, ички ёнув двигателлари, озиқ-овқат, нефт-газни қайта ишлаш ва бошқа саноат соҳаларида кенг кўламда қўлланилмоқда. Шу билан бирга оловбардош материалларнинг юқори ҳарорат, динамик кучлар, органик ва ноорганик эритувчиларга, юқори босимга чидамли наноструктурага эга бўлган янги таркиби ва олиш технологияларини яратиш алоҳида эътибор қаратилмоқда.