Мақолада шакил берувчи асбоблар ва уларни тайёрлашда металларининг нанокристалл карбид ва оксидларини киритиш билан қаттиқ қотишмалар олиш технологияси ва қаттиқ қотишмалар асосида композитцион материаллар яратиш услуби тадқиқот натижалари келтирилган. Шакил берувчи асбоблар ва уларни тайёрлашда металларининг карбид ва оксидларидан фойдаланиб қаттиқ қотишмалар тайёрлаш технологияси келтирилган. Агрессив муҳитда, яъни юқори босим ва ҳарорат остида ишлайдиган шакл берувчи асбобларни олишда ишлатиладиган қаттиқ қотишмалар ва нитрид бор асосли ўта қаттиқ қотишмаларни кукун металлургияси услубида пишириб олиш усули қулай эканлиги келтирилган.