Мақолада синаш стендининг имитацион тизимини лойиҳалаш масаласининг қўйилиши ва тизимнинг конструктив-технологик параметрларини асослаш мақсадида уларни ечишнинг самарали усулларини таҳлил қилиш қаралган. Масалани ечиш ва параметрларни асослаш учун синаш стендларининг ҳозирги ҳолатини аниқлашда тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилган. Иккинчи тур Лагранж тенгламаларини қўллаш орқали синаш стендининг юритиш механизмини ҳаракат тенгламаси тузилган, Понтрягиннинг максимум принципининг тезҳаракат масаласини ечиш орқали оптимал параметрлари топилган ва Гамильтоннинг каноник тенгламалари асосида энергетик ҳолати аниқланган.