Ўзбекистон республикасининг айрим худудларида жумладан Тошкент шахри, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида сўнги икки йил давомида диаметри 20мм.дан кам булмаган дўл ёғиши кузатилган. Шуларни ҳисобга олган холда ФЭМларни ўрнатишдан аввал уларнинг дўл зарбига чидамлилигини баҳолаш мақсадида Қуёш энергияси халқаро институтининг бир гуруҳ олимлари томонидан ФЭМларнинг лаборатория шароитида дўл зарбига чидамлилигини синовдан ўтказувчи ХЭК - 61215 халқаро стандарти асосида синов қурилмаси яратилмоқда. Бу ишда муалифлар томонидан яратилаётган синов қурилмасининг схематик чизмаси ва ишлаш принципи ўрганилган.