Бу битирув малакавий иши замонавий интернет журналистикасининг янги имкониятларини очиб беришга бағишланган. Иш режаси методологик нуқтаи назардан тўғри ишлаб чиқилган. Ушбу тадқиқот жараёнида тадқиқотчи талаба томонидан мақсад ва вазифалар аниқ белгилаб олинган бўлиб, мазкур мавзуга мутахассис нуқтаи назаридан ёндашишга ҳаракат қилган.Битирув малакавий иши кириш, икки боб, олти фасл, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат. Тадқиқот режа асосида, белгиланган тартиб бўйича ёзилган бўлиб, мантиқий кетма-кетлиги тўғри тузилган