Мазкур магистрлик диссертациясида тўқимачилик корхоналарида харажатлар ҳисоби ва маҳсулот таннархини аниқлаш амалиётини такомиллаштириш, харажатлар ҳисобининг хорижий тажрибаси ўрганилиб, уни республикамиз тўқимачилик корхоналари фаолиятига татбиқ этиш имкониятлари таҳлил қилинган. Харажатлар ва маҳсулотлар таннархи таҳлилининг ахборот манбалари ва унда қўлланиладиган усуллар тадқиқ этилган. Маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини калькуляция қилишни халқаро усуллар асосида такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар тайёрланган.