Маҳаллий хом ашёлардан фойдаланиб, нон ва тешиккулча маҳсулотлари янги навларини тайёрлаш рецептуралари ва технологиясини яратиш, буғдой муртаги таркибидаги оқсил ва ёғнинг юқори миқдори ҳисобига хамирнинг реологик хусусиятларини яхшилаш, нон ва нон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари, озуқавий ва биологик қийматларини оширади.Буғдой муртаги асосида турли хил нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқилди ва тайёр маҳсулотнинг физик – кимёвий ва органолептик кўрсаткичлари, улардаги кул ва қуруқ модда миқдорлари ўрганиб чиқилди.