Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислоҳатлар аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш ва бу соҳадаги таъминотни тубдан яхшилаб, жахон андозасига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ўтган 2016 йилнинг иқтисодий кўрсаткичлари сарҳисоб қилинганда республикамизда қишлоқ хўжалигини модернизация ва диверсификациялаш бўйича амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ҳажмларини 6,6% га, жумладан, мева-сабзавот – 11,2% га, картошка – 9,7% га, сабзавот маҳсулотлари етиштириш 10,4% га ўсишини таъминлади.