Интеллектуал фаолият турлари ва уларнинг натижалари йилдан-йилга кенгайиб ва кўпайиб бормоқда. Жаҳон миқиёсида янги технологиялар, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, компьютер дастурларини яратиш ва уларни ишлаб чиқариш, саноат, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаларига жорий этиш ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг устувор йўналиши сифатида қаралади.