Биламизки, Паскалда бирор каттароқ дастур, масалан амалий дастурлар мажмуини тузмоқчи бўлсак, албатта биз модулли дастурлашдан фойдаланамиз. Яъни қўйилган масалани кичикроқ бўлакларга бўлиб оламиз ва шулар билан ишлаймиз. Натижани олиш учун эса, бу бўлакларни бирлаштирувчи битта асосий дастур қилинади. Айнан шу нарса Delphi дастурлаш тилининг асоси хисобланади. Агар биз Delphiда бирор форма ҳосил қилсак, уҳолда Delphi бизга ўзи автоматик тарзда шу формага мос бўлган модулларни ва бу модулларни бошқарувчи дастурни тузиб беради.