Мулоқот жараёнининг хам, гурухий жараёнларнинг ҳам. эгаси—субъекти хамда объекти аслида алохида шахс, конкрет одамдир. Шунинг учун хам ижтимоий психология алохида шахс муаммосини хам ургандики, уни уша турли ижтимоий жараёнларнинг иштирокчиси ва фаол амалга оширувчиси деган нукдаи назардан текширади. Маълумки, шахс муаммоси умумий психологияда хам, ёш психологияси ва педагогик психологияда хам, дифференциал, хукукий психология ва психологиянинг қатор махсус булимларида хам урганилади. Ҳар бир булим ёки тармок уни уз мавзуи ва вазифалари нуктаи назаридан шахсга тааллукли булган муаммоларни ёритади. Масалан, умумий психология шахсни психологик фаолиятнинг махсули, алохида психик жа¬раёнларнинг эгаси деб хисобласа, социология уни ижтимоий муносабатларнинг объекти деб қарайди.