Тизим объектининг хатти-ҳаракати, амалиёти ва тараққиётининг мураккаблиги фақат унинг, кўп сонли қисмлар, элементлар, нисбатан алоҳида-алоҳида кичик системалардан, турли алоқалар ва муносабатларнинг ғоят хилма-хиллигидан иборат бўлишида эмас. Маълум мақсадга қаратилган ва хатти-ҳаракати шунга эришишга бўйсундирилган тизимлар ҳамда ўз амалиёти жараёнида тузилиши, структурасини ўзгартира оладиган ўз-ўзини уюштирувчи тизимлар тизимнинг энг мураккаб типларига киради.