Асфальтбетон қопламаларнинг емирилишлари орасида кўп учрайдигани уваланишдир. Бу нуқсонни юзада мустахкам қобиқ хосил қилиб тўхтатиб қолиш мумкин. Технологик жараён қуйидагилардан иборат: сув сепадиган ёки шамол берадиган машина ёрдамида юзани чангдан тозалаш; гидронатор ёрдамида СГ 15/25, СГ 25/40 суюқ битумини ёки БНД 60/90 битумнинг бензиндаги 50-75% ли эритмасини қуйиш (сарфи 0,8-1,5 л/м2); вульон жинсларидан 3-5 мм ўлчамдаги тош эланмасини қизиган (140-1600С) ва 0,008-0.011 м3/м2 миқдордаги битум билан ишлов берилган холда ёйиш ва совимасидан зичлаб чиқиш. Ғалтак билан дастлабки ўтгандан кейин, қопламанинг текислиги синчиклаб текширилади ва агар чўккан ёки бўшроқ жой бўлса, қизиган тошчалар ташланади, битум кўп тушган жойга хам майда тош ташлаб, ғалтак билан 2-3 марта юрилади.