ХХ асрнинг 80-йиллари қорақалпоқ адабиѐти, шу жумладан қорақалпоқ насри учун тезкор ривожланиш ва такомил даври бўлди. 1980-йилларга келиб қуруқ ва баландпарвоз чақириқ, ундовларга асосланган асарлар, катта ижтимоий-сиѐсий муаммоларни ҳал қилишга чоғланган қаҳрамонлар эмас, балки кундалик ташвишлари, шахсий тақдири, фикр-ўйи, мураккаб руҳияти билан яшовчи, оддий, умуминсоний орзу-интилишлар соҳиби бўлмиш замондош образи, унинг маънавий олами, ички кечинмалари бадиий тадқиқ этила бошлади.