Мустақилликка эришганимиздан кейин халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари тарихини билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу - табиий ҳол. Одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-насабини, ўзи туҚилиб вояга етган қишлоқ, шаҳар, хулласки, Ватанининг тарихини билишни истайди.