Она табиат ато этган оила моҳиятга кўра, биз ўзбеклар ҳаётимизнинг, умримизнинг мазмунини фарзандсиз тасаввур эта олмайдиган халқмиз. Дунёга келиб фарзанд кўриш, иморат қуриш, ниҳол экиб, боғ яратиш-ота боболаримиздан қолган наслий анъана, эзгу тилак ва қутлуғ инсоний бурчдир. Шуни алоҳида шукроналик билан таъкидлаш лозимки, халқимиз тарихнинг машаққатли синовлари оша ўзининг ана шу олийжаноб хислат-фазилатли анъаналарига завол етказмай сақлаб келишмоқда. Аждод-авлодларимиз ўз наслларини умумбашарий туйғулар, ўлмас шарқ фалсафаси, миллий қадриятларимиз руҳида тарбия қилиб келганлар.