Бугун ҳаётимизнинг бир бўлагига айланган телевидение ўзининг янги қиёфасини кашф этмоқда. Янги талаблар ва ўзгаришлар бир маромида оқаётган фаолиятнинг бу турига ўзининг таъсирини ўтказди. Эндиликда, “Bolajon”, “Madaniyat va ma’rifat”, “Dunyo bo’ylab”, “Navo”, “Kinoteatr” каби янги каналлар соғлом рақобат муҳитини вужудга келтирди. Янги йўналишлар ва янги қиёфалар орқали телеканаллар ўз аудиторясини кенгайтирмоқда.