Қадим замонларданоқ халқимиз ўзининг қўҳна тарихи, бой мероси, ранг-баранг ва юксак маданияти, урф-одатлари, анъаналари билан ажралиб турган. Халқимизнинг буюк сиймолари миллий ва жаҳон илм-фани, маданиятининг барча соҳалари ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келганлар. Истиқлолнинг энг буюк неъмати шу бўлдики, элимизнинг бой тарихи, миллий ва маънавий қадриятлари, етук мутафаккир аллома ва донишмандлари хақидаги хақиқат тикланди. Буюк аждодларимизнинг маънавий меросини чуқур ўрганиш, ундан кўп миллатли ҳамда турли эътиқоддаги фуқароларимизни баҳраманд қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар халқимиз онгида миллий тотувлик ва ижтимоий ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.