Дин инсоният маънавий ҳаётининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига маънавий баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив ҳужум этиш услубининг салоҳиятсизлиги ҳаммага очиқ-ойдин. Лекин кейинги пайтда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни диний деб аташ, ҳар қандай, ҳатто бир-бирига зид бўлган фикрларни таҳлил қилмасдан туриб мақташ услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, ушбу масалага принципиал, профессионал, илмий ёндашув даркор.