Дарслик техника йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар ва аспирантларни физика фанини чуқурроқ ўзлаштиришлари, мустақил шуғулланишлари учун мўлжалланган бўлиб, қуйидаги бўлимлардан иборат: механика. электр, электромагнетизм, гармоник тебранишлар, тўлқинлар, акустика, электромагнит тебранишлар, тўлқин оптикаси, квант механикаси, физикавий статистика, молекуляр физика, термодинамика, қаттиқ жисмлар физикаси ва ядро физикаси.