Ҳуқуқ тизими – бу ижтимоий муносабатлар тизими объектив равишда тақозо этадиган ҳуқуқнинг ички тўзилиши бўлиб, у норматив материалнинг муайян кетма-кетлик асосида бирлашиши ва жойлашувида ўз ифодасини топади. Маълумки, ҳуқуқнинг алоҳида нормалари, тармоқлари ва тўзилмалари ҳуқуқ тизими таркибининг ички қисмлари сифатида майдонга чиқади.